Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эронлик диний раҳбар Трампни "Худо душмани" деб эълон қилди

Эронлик диний раҳбар Трампни "Худо душмани" деб эълон қилди

Эронлик диний раҳбарларидан бири Трампни "Худо душмани" деб эълон қилди ва ўлим фатвосини чиқарди.

Эроннинг энг нуфузли диний раҳбарларидан бири, Гранд оятуллоҳ Насир Макарем Ширази, ҳамда Теҳрондаги яна бир катта аятоллоҳ Нури Ҳамедони АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни “Худо душмани” деб эълон қилишди.

Улар махсус диний ҳукм — фатво чиқариб, кимки Ислом олами раҳбарларига таҳдид қилса ёки уларга қарши ҳаракат қилса, у "мухариб" (яъни Худога қарши уруш олиб борувчи) сифатида қаралиши ва исломий шариатга мувофиқ жазоланиши лозимлигини маълум қилишди. Бу жазо – шариатда ўлим билан жазоланадиган жиноят ҳисобланади.

Фатвога сабаб сифатида Дональд Трампнинг Эрон олий раҳбари Хоманаий ҳақидаги сўзлари келтирилди. Трамп яқиндаги интервьюда айтган эди:

"Биз аниқ биламиз, Хоманаий қаерда яширинаётганини. У — енгил нишон. Ҳозирча у хавфсиз, лекин бу узоқ давом этмайди."

Бу баёнотлар Эрон муллаларининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлди. Макарем Ширази ўз фатвосида шундай ёзади:

"Ҳар қандай режим ёки шахс, агар Ислом раҳбарларини таҳдид қилса, ёки таҳдидларни амалга оширса — у Худога қарши уруш бошлаган мухарибдир. Бу инсонларнинг жазоси — ўлимдир."

Шунингдек, улар бутун дунё мусулмонларини Трамп ва унинг тарафдорларига қарши ҳаракат қилишга чақиришди. Фатвада айтилишича,

"Ҳар қандай мусулмон, агар бундай душманларга ёрдам берса ёки сукут сақласа, у ҳам гуноҳкор ҳисобланади."

Бу фатва диний нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга ва амалда халқаро миқёсда сиёсий таҳдид сифатида қабул қилинмоқда.

Айни пайтда, Трамп шахсан Хоманаийни ўлдириш нияти борлигини айтмаган бўлса-да, Эроннинг ядровий объектларига қилинган зарбалар ва унинг раҳбарлари ҳақидаги баёнотлари диний ва сиёсий доираларда қаттиқ танқидларга сабаб бўлди.

Киритилди: 18:42 30.06.2025. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!