Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эронга қарши уруш АҚШнинг ҳақиқий аҳволи кўринганидан ҳам ёмон эканини намоён қилди

Эронга қарши уруш АҚШнинг ҳақиқий аҳволи кўринганидан ҳам ёмон эканини намоён қилди

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом АҚШнинг Эронга қарши урушини «супердавлатнинг ўз жонига қасд қилиши»га қиёслади. Унинг фикрича, ушбу можаро Америка ҳарбий ва сиёсий имкониятларидаги жиддий муаммоларни очиб берган.

Tasnim News хабарига кўра, Ньюсом телевидениега берган интервьюсида Эрон билан уруш чуқурроқ инқироздан дарак бераётганини таъкидлаган.

«Бир неча кун ичида биз ўрта даражадаги давлат билан урушда шармандали мағлубиятга учрадик, кейин эса можародан чиқиб кета олмадик», — деган губернатор.

Унинг қайд этишича, «супердавлатнинг ўз жонига қасд қилиши» ибораси мазкур урушнинг моҳиятини ифодалайди.

«Вазият ҳақиқатан ҳам кўриниб турганидек ёмон», — дея қўшимча қилган Ньюсом.

Киритилди: 17:15 16.11.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар