Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эронга қарши ҳужумлар қайта бошланганидан бери тахминан 100 нафар АҚШ аскари жароҳат олди

Эронга қарши ҳужумлар қайта бошланганидан бери тахминан 100 нафар АҚШ аскари жароҳат олди

Сўнгги икки ҳафта ичида АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари давомида тахминан 100 нафар америкалик ҳарбий хизматчи турли даражадаги жароҳатлар олди.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Шон Парнелл ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

"2026 йил 7 июлдан бери қарийб 100 нафар ҳарбий хизматчи турли даражадаги жароҳатлар олган бўлса-да, уларнинг 96 фоизи хизматга қайтди. Улар жангга қайтишга қатъий қарор қилишди", деб ёзган у.

Парнелл "олинган жароҳатларнинг аксарияти енгил мия чайқалиши" эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Яқин Шарқдаги АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 17 июль куни Иорданияда Эроннинг ракета ва дрон ҳужумларини қайтариш пайтида икки америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва яна бири бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши операция бошладилар. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бироқ, 8 июль кечаси АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни қайта бошлади ва уни Ҳормуз бўғози бўйича келишув шартларини бузганликда айблади.

Киритилди: 11:31 21.07.2026. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!