Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қувайт амири Мишал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳ билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди, дея хабар беради Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими.
Давлат раҳбари Тел-Авивнинг бундай ниятларига чек қўйиш зарурлигини таъкидлади
Томонлар Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро, минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилдилар.
Президент Эрдоған, Исроилнинг Эронга ҳужумлари билан бошланган можаро минтақа хавфсизлигига катта хавф туғдираётганини қайд этди. Туркия давлати раҳбари минтақада янги уруш бошланишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Туркия раҳбари Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бошқаруви глобал барқарорлик ва хавфсизлик учун муаммога айланганини таъкидлади.
Туркия давлат раҳбарининг таъкидлашича, Исроил ҳужумлари, жумладан, Эрон ва АҚШ ўртасидаги Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар жараёнига путур етказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу музокаралар келишмовчиликларни бартараф этишнинг ягона йўли.
Президент Эрдоған, Туркия ва Қувайт Исроилнинг Ғазодаги геноциди ва минтақадаги тажовузини кескин қоралаганини эслатди.