Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрондаги Нидерландия элчихонаси вақтинча Озарбайжонга кўчирилди

Эрондаги Нидерландия элчихонаси вақтинча Озарбайжонга кўчирилди

Эрондаги Нидерландия элчихонаси ходимлари Озарбайжонга эвакуация қилинди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.

Агентлик минтақавий мухбирининг хабар беришича, элчи ва элчихона ходимлари чегарани кесиб ўтиб, "Астара" чегара пункти орқали Озарбайжон ҳудудига хавфсиз киришди.

Эвакуация жараёни зарур ҳужжатларни текшириш, рўйхатдан ўтказиш ва бошқа процедуралар орқали амалга оширилди ва чегарадан хавфсиз ўтишни таъминлаш учун барча чоралар кўрилди.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ходимлар белгиланган жойларга жўнатилди.

"Астара" чегара пунктида эвакуация узлуксиз давом этмоқда, чегарадан ўтиш тартиб-қоидаларга мувофиқ ва тегишли органлар назорати остида амалга оширилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!