Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
"Хусусан, 90 киши “душман оммавий ахборот воситаларига” муҳим объектларнинг координаталари ва ҳужумга учраган жойларнинг фотосуратларини юборганликда айбланмоқда. Тўрт киши Теҳрон электр тармоқларида қўпорувчилик уюштиришни режалаштирганликда айбланмоқда. Эрон монархистларига алоқадор бўлган яна тўрт киши “вазиятни беқарорлаштириш” ниятида бўлган. Беш кишидан иборат гуруҳ блокпостларга қуролли ҳужумлар уюштиришни режалаштирган", дейилади Tasnim'нинг хабарида.
Шунингдек, нашр маълумотларига кўра, интернетга кириш чекловларини четлаб ўтиш учун воситалар савдосида гумон қилинган 16 нафар Starlink ускунаси эгалари ва 400 кишига нисбатан тегишли чоралар кўрилган.