Эрон шимолидаги Гилон вилоятининг Рашт шаҳрида икки қаватли бинонинг қулашига сабаб бўлган газ портлаши оқибатида камида 18 киши жабрланди.
Бу ҳақда шаҳар муниципалитети ёнғин хавфсизлиги хизмати ташкилоти раҳбари Шаҳрам Момений маълум қилди.
"Бир неча соат аввал Рашт шаҳрининг Баҳонар кўчасида газ портлаши натижасида заргарлик дўкони, чет тиллари мактаби ва ўйин клуби жойлашган икки қаватли бино вайрон бўлган... Ушбу ҳодисада камида 18 киши жабрланган”, — деди у.