Эронда норозилик намойишларининг янги тўлқини бошланди. Жума куни эрталаб минглаб одамлар пойтахт кўчаларига чиқишди.
Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.
Норозилик намойишлари пайтида кўплаб етакчи ахборот агентликларининг веб-сайтлари ишламай қолди. Мамлакатда интернет хизмати 12 соатдан бери узилиб қолган.
Азад Иран нашрининг хабар беришича, намойишчилар Язддаги мерлик идораси ва Теҳрондаги маъмурий бинога ўт қўйишган.
Теҳрондаги Фирдавс бульварида полиция машиналари ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилган.
Кеча намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Намойишчиларга қарата ўқ узган ИИПК ходими қўлга олиниб, калтакланган ва калтакланиш натижасида вафот этган.