Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эронда Исроилга тегишли дронлар ишлаб чиқариладиган устахона аниқланди

Эронда Исроилга тегишли дронлар ишлаб чиқариладиган устахона аниқланди

Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари Исфаҳон вилоятида Исроил томонидан Эрон ҳудудларига берилаётган зарбаларда қўлланилаётган учувчисиз учоқлар (дронлар) ишлаб чиқариладиган махфий устахонани фош қилди.

Бу ҳақда вилоят полицияси раҳбари, генерал Муҳаммад Ризо Ҳошимифар Tasnim агентлигига маълум қилди.

“Полиция кенг кўламли суриштирувлар олиб борди ва натижада ушбу устахона аниқланди. Ҳамоҳанг операцияда Исроил билан боғлиқ тўрт нафар гумондор ва агент қўлга олинди,” — деди Ҳошимифар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу устахона Эрон ҳудудидаги диверсия фаолиятлари учун хизмат қилган, деб ҳисобламоқда. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:56 17.06.2025. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!