Эрон оммавий ахборот воситалари мамлакат Олий судининг Марандда бир аёлни гуруҳ бўлиб зўрлагани учун ҳукм чиқарганидан сўнг беш эркак қатл этилганини хабар қилди.
Тасним агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳукм 9-август, чоршанба куни амалга оширилган.
Эрон суд муассасалари ўтган йили бир аёл ўғирлаб кетилганидан кейин беш эркак томонидан гуруҳли равишда зўрланганини айтди.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахслар сўроқ пайтида ўз жиноятларига иқрор бўлган.
Зўрлашда айбланган барча беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди ва уларнинг ўлим жазоси Эрон Олий суди томонидан маъқуллангандан кейин амалга оширилди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг муносабатига қарамай, Эрон жиноятчиларни қатл этишда давом этмоқда.
Эронда қатлларнинг давом этишидан хавотир билдирган Халқаро Амнистия ташкилоти бу мамлакатда фақат охирги 5 ой ичида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун 173 киши қатл этилганини билдирди.