Эрон Яқин Шарқда блэкаут юзага келтириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Эрон ўз ҳудудидаги энергетика объектларига зарбалар берилса, Яқин Шарқдаги энергетика, IT ва сувни чучуклаштириш тизимларига ҳужум қилиши мумкинлигини билдирди.
Яқин Шарқдаги энергетика тизимининг тахминан 40 фоизи марказлашган. Агар уларга зарбалар берилса, минтақада йирик гуманитар инқироз хавфи юзага келади.