Эрон парламенти Исроил ҳужумларига жавобан Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан (ДНЯО) чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқаётганини рад этди.
Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон парламенти бугунги сессияда Исроилга ҳар томонлама қарши туриш мақсадида қуролли кучларни кучайтириш режасини ҳам тасдиқлаган.
Тасдиқланган режа матнига асосланиб, Эрон Исроил ҳужумини тўлақонли уруш эълони сифатида баҳолайди ва барча ички кучларни бирлашишга чақиради.