АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон ядро қуролини яратиш бўйича фаол қадамлар ташлаётганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Арканзас штатидан республикачи сенатор Том Коттон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
"Бугун Пит Хегсет (Мудофаа вазири) Эрон ядро қуролини яратиш устида фаол иш олиб бораётганини тасдиқлади. Миллий хавфсизлигимиз, иттифоқчиларимиз ва минтақадаги миллионлаб тинч аҳоли хавфсизлиги учун бунга йўл қўйиб бўлмайди", - деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни МАГАТЭ бош директори Рафаэль Мариано Гросси ўтган йилларда антропоген уран зарралари топилган учта жой, шунингдек, баъзи бошқа объектлар Эрон 2000 йиллар бошида тугатган “эълон қилинмаган тузилган ядро дастурининг бир қисми бўлганини” маълум қилган эди. Гроссининг қайд этишича, унда декларация қилинмаган ядровий материаллар ишлатилган.