Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ядро қуролига эга бўлишга яқин қолмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлишга яқин қолмоқда

МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.

Гроссининг таъкидлашича, Эрон аллақачон бир нечта ядро бомбаси ишлаб чиқариш учун етарли материал тўплаган, бироқ бу мақсадни амалга оширишга ҳали анча вақт бор. Шу билан бирга, МАГАТЕ раҳбари эътироф этганидек, мамлакат сўнгги тўрт йил ичида бу соҳадаги фаолиятини сезиларли даражада тезлаштирган ва ядро қуролини яратиш яқинлашиб қолган.

12 апрель куни Уммон давлатида Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳроннинг ядро дастури ва санкцияларни бекор қилиш бўйича билвосита музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди. Эрон томонидан ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, АҚШ томонидан эса президентнинг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси Стив Уиткофф иштирок этди. Томонлар мулоқотни 19 апрель куни Уммонда давом эттиришга келишиб олдилар.

Гросси Уммонда бошланган музокараларга МАГАТЕ ҳам жалб қилинишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, агентлик иштирокисиз ҳар қандай келишув "шунчаки қоғоз варағи" бўлиб қолиши мумкин.

Киритилди: 20:43 16.04.2025. Ўқилди: 2199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!