Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон Хитойдан баллистик ракеталарни бутловчи қисмларга буюртма берди, уларнинг ярми Хусийларга бериладими?

Эрон Хитойдан баллистик ракеталарни бутловчи қисмларга буюртма берди, уларнинг ярми Хусийларга бериладими?

Эрон ўзининг ҳарбий қудратини тиклаш мақсадида Хитойдан минглаб тонна баллистик ракета компонентларини буюртма қилди.

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Теҳрон потенциал равишда 800 тагача ракета ишлаб чиқариш учун етарли миқдорда аммоний перхлоратга буюртма берган. Ушбу материал қаттиқ ёқилғида ишлайдиган ракеталарни ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Нашрнинг ёзишича, аммоний перхлорат партияси яқин ойларда Эронга келиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, етказиб бериш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга ядровий музокаралар ўтказишни таклиф қилгани ҳақидаги март ойидаги баёнотидан бир неча ой олдин келишилган.

Аммоний перхлорат Эроннинг Pishgaman Tejarat Rafi Novin Co. ташкилоти томонидан Гонконгдаги Lion Commodities Holdings Ltd. компаниясига буюртма қилинган.

WSJ манбаларидан бирининг айтишича, бу партиянинг бир қисми Ямандаги ҳутийларга ўтказилиши мумкин. Материалларнинг катта қисми Эронда қолади.

Киритилди: 12:49 06.06.2025. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!