Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Хитой билан муносабатлар ривожига оид айрим даъволарни рад этди

Эрон Хитой билан муносабатлар ривожига оид айрим даъволарни рад этди

Эрон Ислом Республикасининг Хитой ишлари бўйича махсус вакили идораси Эрон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ривожи ҳамда махсус вакилнинг Пекинга ташрифига оид тарқалган айрим хабарларни рад этди.

Идора баёнотида Хитой томони Эроннинг Хитой ишлари бўйича махсус вакили ташрифи ёки икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришни Теҳрон томонидан муайян шартларни бажаришга боғлагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланган.

Баёнотда Хитойнинг АҚШ томонидан бир томонлама жорий этилган санкцияларга нисбатан қатъий позицияси Пекиннинг Эронга нисбатан қўллаб-қувватловчи ёндашувини намоён этиши қайд этилган.

Таъкидланишича, Эрон ва Хитой муносабатлари ўзаро ҳурмат, умумий манфаатлар ва кенг қамровли стратегик шерикликка асосланган. Айни пайтда икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, савдо, инвестиция ва бошқа келишилган соҳаларда ҳамкорлик ҳамда маслаҳатлашувлар давом этмоқда.

Эрон томони оммавий ахборот воситалари, сиёсий арбоблар ва экспертларни мамлакат ташқи алоқалари, айниқса муҳим халқаро ҳамкорлар билан муносабатларга оид материалларни тайёрлашда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Баёнотда тасдиқланмаган хабарлар, турли талқинлар ва тахминларни тарқатиш Эроннинг миллий манфаатлари ҳамда ташқи алоқаларига таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланган.

«Мамлакатнинг ташқи алоқалари ва миллий манфаатлари фракциялар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги рақобат ва қарама-қаршилик майдони эмас. Уларни ҳимоя қилиш умумий масъулиятдир», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 17:33 02.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!