Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Агар Арманистонга Гюмридаги Россия базаси керак бўлмаса, биз эртагаёқ кетамиз..."

"Агар Арманистонга Гюмридаги Россия базаси керак бўлмаса, биз эртагаёқ кетамиз..."
Путиннинг таъкидлашича, Арманистон билан боғлиқ ҳозирги муаммолар Қорабоғ атрофидаги вазиятдан бошланган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Ереваннинг ўзи ушбу ҳудудни Озарбойжон таркибида деб тан олган. Россия президенти, шунингдек, Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаши Ереваннинг Москвага нисбатан сиёсий йўналишини ўзгартираётганидан далолат беришини айтди. "Европа Иттифоқи ва ЕОИИда бир вақтнинг ўзида бўлиш мумкин эмас. Агар сиз Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисида қонун қабул қилган бўлсангиз, демак, ниятингизни бизга билдирдинг", — деди Владимир Путин. Шу билан бирга, Россия президенти Москва Ереван билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Путин Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласи ҳам Арманистон халқининг хоҳишига боғлиқ эканини таъкидлади. Маълумот учун, Арманистоннинг Гюмри шаҳрида жойлашган Россияга тегишли 102-ҳарбий база 1995 йилдан буён фаолият юритади. Дастлаб томонлар база бўйича 25 йиллик келишув тузган, 2010 йилда эса унинг амал қилиш муддати 2044 йилгача узайтирилган.
Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!