Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украинанинг Россиядаги энергетика объектларига ҳужумлари ва Эрондаги қуролли амалиёт дунёда "энергетик шок"ни юзага келтирди

Украинанинг Россиядаги энергетика объектларига ҳужумлари ва Эрондаги қуролли амалиёт дунёда "энергетик шок"ни юзага келтирди

Украинанинг Россиядаги энергетика объектларига ҳужумлари ва Эрондаги қуролли амалиёт дунёда "энергетик шок"ни юзага келтирди — АҚШ молия вазири.

Скотт Бесcент бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

"Украина Россиянинг энергетика объектлари ва нефт маҳсулотларини портлатишга қарор қилди ва бу жаҳон бозори нархларига кучли босим ўтказмоқда", — деди у.

Бесcентнинг сўзларига кўра, нархлар ошишининг яна бир сабаби Эрондаги уруш бўлган. Унинг таъкидлашича, Эрондаги урушнинг якунланиши энергия ресурслари нархининг пасайишига олиб келади.

Владимир Путин Украина Қуролли Кучларининг Россия объектларига берган зарбалари зиён етказгани, бироқ улардан жиддий талафот кўрилмаганини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Россиядаги объектларга ҳужумлари фронтда Киев учун вазият оғирлашгани сабабли бошланган.

Киритилди: 21:43 02.09.2026. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!