Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Зафаробод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

Зафаробод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради
30 август куни соат 07:45 ларда Зафаробод тумани ҳудудидан ўтувчи 25V-037 автомобиль йўлининг 7-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Зафаробод туман ҳокимлиги берган дастлабки маълумотларга кўра, «MAZ» русумли юк автомобили чапга бурилиш вақтида қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Зафаробод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги «KIA SELTOS» русумли хизмат автомобили йўлига чиқиб кетган. Оқибатда икки автомобиль тўқнашган. Ҳодиса натижасида туман ҳокими Ғ. Эшпўлатов ва автомобилда йўловчи сифатида бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. «MAZ» ҳайдовчиси Б. Мўминов тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан 30 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Киритилди: Бугун 12:36. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!