Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон ва Евроучлик икки йил ичида илк бор ядровий масалалар бўйича музокаралар ўтказади

Эрон ва Евроучлик икки йил ичида илк бор ядровий масалалар бўйича музокаралар ўтказади

Эрон ва Евроучлик давлатлари (Буюк Британия, Германия, Франция) икки йиллик танаффусдан сўнг 29 ноябрь куни Женевада ядровий масалалар бўйича музокараларни давом эттиради.

Бу ҳақда Nour News агентлиги хабар берди.

"Эрон ва Европа Иттифоқи вакилларидан иборат делегациялар икки йиллик танаффусдан кейин ядровий музокараларни қайта бошлаш учун жума куни Женевада учрашади", — дейилади агентлик баёнотида.

Қайд этилишича, Россия, АҚШ ва Хитой музокараларда қатнашмайди.

Агентликнинг хабар беришича, Эрон делегациясига Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мажид Тахт-Раванчи бошчилик қилади.

Киритилди: Бугун 18:19. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!