Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин Украинани бўлиш ғоясини Трампга тақдим қилмоқчи

Путин Украинани бўлиш ғоясини Трампга тақдим қилмоқчи

Украинанинг «Интерфакс» ахборот агентлиги хабарига кўра, Путин Украинани бўлиш ғоясини АҚШнинг бўлажак президенти Доналд Трампга тақдим қилмоқчи.

Кремль гўёки ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр, дея хабар бермоқда Reuters Россия ҳукуматининг амалдаги ва собиқ вакилларига таяниб. Путиннинг шарти шундаки, Россия Украинанинг муҳим ҳудудларини сақлаб қолиши, Украинанинг ўзи эса НАТОга кириш режаларидан воз кечиши керак.

Россия Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатидан келиб чиққан ҳолда, Кремль Украинани уч қисмга бўлиш ниятида. Мамлакатнинг бутун шарқи (Донетск, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятлари), шунингдек, Қрим Россияга ўтиши керак. Мамлакатнинг иккинчи катта қисмини (шу жумладан Киев, Суми ва Одесса вилоятлари) «Россияпараст давлат тузилмаси»га айлантириш режалаштирилган. Бу зонадаги куч тузилмалари россияпараст кадрлар билан таъминланади ва назорат қилиш учун унинг ҳудудига рус қўшинлари жойлаштирилади. Бу «Украина Москва томонидан бошқариладиган қўғирчоқ давлатга айланади» деган маънони англатади.

Ғарбий Украинадаги қолган қисми ҳужжатда «баҳсли ҳудудлар» деб аталади. Улар билан нима қилиш масаласи Россия ва қўшни давлатлар – Венгрия, Полша ва Руминия ўртасидаги музокаралар давомида ҳал қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!