АҚШнинг сайланган етакчиси Доналд Трамп маъмурияти келгуси йилнинг январь ойидаёқ Украина можаросини ҳал қилиш билан шуғулланишни бошлайди.
Бу ҳақда Fox News телеканалига Трамп томонидан миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланган Флорида штатидан конгрессмен Майк Уолц маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти можаронинг ҳар икки томонини музокаралар столига қандай ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши керак бўлади. Шунингдек, потентсиал келишув бандларини муҳокама қилиш керак бўлади.
"Мана шу масала бўйича маъмурият январь ойидан бошлаб ишлайди," - деди сиёсатчи.