Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ва АҚШ ўртасида тарихий келишув кутилмоқда

Эрон ва АҚШ ўртасида тарихий келишув кутилмоқда

Эрон ва АҚШ ўртасидаги бўлажак учрашув келишув имзоланиши билан якунланиши мумкин. Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда воситачилик қилаётган Покистондаги манба «Reuters» агентлигига парда ортидаги дипломатияда ижобий силжиш борлигини маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, дастлаб томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолайдилар, сўнгра 60 кун ичида кенг қамровли битим тузилади.

«Батафсил шартнома кейинроқ тайёрланади. Ҳозирда ҳар икки томон принципиал жиҳатдан рози, техник деталлар эса кейинроқ келишиб олинади», — дея иқтибос келтиради агентлик ўз суҳбатдошининг сўзларидан.

Дипломатик манбанинг қўшимча қилишича, асосий покистонлик воситачи — армия штаби бошлиғи, фельдмаршал Осим Мунир 15 апрелдан бери Теҳронда музокаралар олиб бормоқда ва «энг мураккаб масалалар бўйича муваффақиятга эришган».

Киритилди: Бугун 14:01. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!