АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон масаласидаги сиёсат ва нефт бозоридаги кутилмалар ҳақида фикр билдирар экан, ҳарбий ҳаракатлар якунлангач энергия ресурслари нархи сезиларли даражада арзонлашишини маълум қилди.
"Эрон билан урушда ғалаба қозонганимизда, нефт нархлари бошқа барча нарсалар каби, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ва тезроқ суръатда пасаяди. Буларнинг барчаси жуда тез содир бўлади ва Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўла олмайди", — деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.