Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ТИВ: “Трампнинг маслаҳатчилари Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар ва қон тўкишлар учун жавобгар”

Эрон ТИВ: “Трампнинг маслаҳатчилари Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар ва қон тўкишлар учун жавобгар”

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар ва қон тўкишлар учун жавобгардирлар.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.

"Адолатли ва тенг ҳуқуқли келишувга эришиш мумкинлигини ҳисобга олсак, Қўшма Штатлар президентига нотўғри маслаҳат берганлар қон тўкилиши учун жавобгар бўлишлари керак", деб таъкидлади у.

Арағчи Яқин Шарқдаги кескинлашув ҳам Эрон, ҳам Америка халқига мажбуран юкланганини таъкидлади.

Ўша куни Эрон дипломатияси раҳбари Теҳрон ҳеч қачон Вашингтондан сулҳ ёки долзарб масалалар бўйича музокаралар сўрамаганини айтди. Арағчи шунингдек, Эрон фақат Америка объектлари, инфратузилмаси ва ҳарбий базаларига зарба бераётганини таъкидлади.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Натижада Олий раҳбар Али Хоменеи ва бир нечта юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилди. Шундан сўнг, Эрон нафақат Исроилдаги, балки АҚШ ва иттифоқдош ҳарбий базалари жойлашган мамлакатлардаги - Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрдаги нишонларга ҳам зарба бера бошлади.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!