Эрон Ташқи ишлар вазирлиги америкаликлар ва исроилликлар томонидан Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилиши террорчилик ҳаракати ҳамда барча тамойил ва меъёрларнинг бузилиши эканини маълум қилди.
"АҚШ ва сионистик режим томонидан Олий раҳбарни, шунингдек, мамлакатнинг бошқа юқори лавозимли шахсларини ўлдириш мақсадида амалга оширилган террорчилик ҳаракати ҳудудий яхлитлик ва миллий суверенитетга қарши ҳарбий тажовуз сифатида барча тамойил ва меъёрларга қилинган мисли кўрилмаган тажовуздир", — дейилади баёнотда.
Америкаликлар ва исроилликлар халқаро ҳуқуқни ҳамда БМТ Низомининг асосий тамойилларини бузгани алоҳида таъкидланган.