Эрон Ташқи ишлар вазирлиги The New York Times нашрининг Теҳрон кимёвий қурол қўллашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарини рад этди.
Вазирлик расмий вакили Исмоил Бақоий брифингда ушбу маълумотларни бемаъни деб атади.
"Улар қайта-қайта ёлғон гапиришга ўрганиб қолган", — деди Бақоий АҚШни назарда тутиб.
Эрон ТИВ вакили нашрдаги даъволарни шу қадар асоссиз деб ҳисоблашини, уларга изоҳ беришнинг ҳам ҳожати йўқлигини таъкидлади.