Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди

Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди

Эрон миллий терма жамоаси футболчилари ниҳоят Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга кириш визаларини қўлга киритишди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Шу билан бирга, жамоа Мехиконинг Тихуана шаҳрида (Мексика) истиқомат қилади ва Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Iran Air авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинини Лос-Анжелесда ўтказади — 15 июнда Янги Зеландияга ва 21 июнда Белгияга қарши, сўнгра 26 июнда Сиэтлда Миср билан куч синашади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 17:11. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!