Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳужум бўйича даъволарини рад этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳужум бўйича даъволарини рад этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ислом Республикасига қилинган ҳужумлар Теҳроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариши билан боғлиқлиги ҳақидаги даъволарини рад этди ва буни шунчаки тажовузкорлик учун баҳона деб атади.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

"Америка расмийлари яна бир бор Эронга қарши ноқонуний урушни оқлаш учун "катта ёлғон"ни - Эрон ядровий қурол излаяпти деган туҳматни такрорламоқда", деб таъкидлади у.

Бағайининг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият ҳозирги уруш Эронга қарши "тажовузкорлик ҳаракати" эканлигини тан олиши керак.

"Бу уруш шунчалик адолацизки, уни ҳеч қандай майда баҳона билан оқлаб бўлмайди", деб таъкидлади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!