Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи франциялик ҳамкасби Жан Ноэл Баррога Теҳронга қарши янги санкциялар пакети қабул қилиниши муносабати билан норозилик билдирди.
Бу ҳақда Эрон ТИВ хабарида айтилади.
"Телефон мулоқоти чоғида Арақчи Европа давлатларининг Эронга қарши янги санкциялар қабул қилиниши муносабати билан амалга ошираётган асоссиз ва провокацион ҳаракатларини кескин танқид қилди", — дейилади баёнотда.
Дипломатлар, шунингдек, Эрон ядро дастури бўйича Эрон ва Европа давлатлари ўртасидаги музокаралар атрофидаги вазият ва Яқин Шарқ минтақасидаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.