Эроннинг Исроилнинг Ливанга ҳужумларига оид позицияси ўзгармайди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда Теҳронда Ливан парламенти раиси Набиҳ Берри билан учрашувда маълум қилди.
Арағчи Ливан халқининг Исроил ҳужумлари ва давом этаётган таҳдидларга қарши чидамлилигини юқори баҳолади.
Берри, ўз навбатида, Эронга Ливаннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетини қўллаб-қувватлашдаги принсипиал позицияси учун чуқур миннатдорчилик билдирди.