Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Россияга қурол етказиб бергани учун яна зарбага учради

Эрон Россияга қурол етказиб бергани учун яна зарбага учради

Европа Иттифоқи Россия, Яқин Шарқ ва Қизил денгиз минтақасидаги гуруҳларга ҳарбий таъминот етказиб бергани учун Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши маълум қилди.

"Ушбу қўшимча чора Эроннинг учувчисиз учиш аппаратлари, ракеталари ва улар билан боғлиқ технологиялар ва компонентларни узатиш учун кемалар ва портлардан фойдаланишга қарши қаратилган," - дейилади хабарда.

Ҳужжатда таъкидланишича, «бугунги қарор ракета ва учувчисиз учувчи самолётларни яратиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган компонентларни Европа Иттифоқидан Эронга экспорт қилиш, узатиш, етказиб бериш ёки сотишни тақиқлайди».

Эроннинг энг йирик кемачилик компанияси The Islamic Republic of Iran Shipping Line Group ва унинг директорлари ҳам қора рўйхатга киритилди.

Киритилди: 23:27 18.11.2024. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!