Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Россиядан илғор ҳаво мудофаа тизимларини сўради

Эрон Россиядан илғор ҳаво мудофаа тизимларини сўради

Эрон ҳукумати Исроил билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш мақсадида Россиядан илғор радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўраган.

Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Икки нафар Эрон расмийси, улардан бири Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзоси, Эрон Россиядан илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини сўраганини тасдиқлади.

Махсус тизимларнинг номи айтилмаган, аммо бу Россияда ишлаб чиқарилган ҳаво кузатуви радар тизимлари ва ҳаво мудофаа тизимларига тегишли.

Бу сўров Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Эронга ташрифи чоғида билдирилган. У мамлакатнинг янги президенти Масуд Пезешкиан ва бошқа расмийлар билан учрашган.

ОАВнинг қайд этишича, бу талаб Исроилга қарши ҳарбий операцияга тайёргарликнинг бир қисми бўлиши мумкин, бу эса ўтган ҳафта Эронда Ҳамас сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун қасос реъжасидир.

Киритилди: 17:15 10.08.2024. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!