Эрон Россия қуролларидан кўра Хитой қуролларини танламоқда, деб хабар бермоқда Newsweek.
Исроил билан 12 кунлик урушдан кейин Эрон ўзининг ҳарбий салоҳиятини тиклашда ёрдам сўраб Россияга эмас, Хитойга мурожаат қилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Украинадаги уруш туфайли Россия қисқа вақт ичида Эронга зарур бўлган катта миқдордаги қурол-яроғни ишлаб чиқаришга қодир эмас.
Эрон, биринчи навбатда, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини тиклашдан манфаатдор. Хитой асосан Россиянинг С-300 га асосланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ҳам, Покистон ҳаво кучлари ва Ҳиндистон ҳаво кучлари билан олиб борилган жангларда ўзини исботлаган J-10 самолётларини ҳам таклиф қилиши мумкин.