Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) зарбадор дронлари бугун эрталаб Қувайтдаги Али ас-Салем Америка ҳарбий базасида жойлашган Patriot ҳаво мудофаа тизимлари, шунингдек, дронлар ва ракеталарни учириш мосламаларига ҳужум қилган.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида маълум қилинган.
Аввалроқ Қувайт армияси ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида мамлакат ҳаво мудофаа кучлари душман дронларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришга ҳаракат қилаётганини маълум қилган эди.
«Қуруқликдаги қўшинлар Бош штаби шуни таъкидлайдики, эшитилаётган ҳар қандай портлаш овозлари душман ҳужумларининг ҳаво мудофаа тизимлари томонидан қайтарилиши натижасидир», — дейилади баёнотда.