Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Қувайт ва Баҳрайн портларидаги барча нефть танкерларига ҳужум қилиниши ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар бермоқда.
"АҚШ ҳарбийлари бир нечта Эрон нефть танкерларига ҳужум қилганини ҳисобга олган ҳолда, биз Қувайт ва Баҳрайн портларидаги барча нефть танкерлари экипажларини ҳужумга учраганликлари сабабли, кемаларини ҳам лангарда, ҳам портда дарҳол тарк этишлари ҳақида огоҳлантирмоқдамиз", деб таъкидланган баёнотда.
Tasnim аввалроқ АҚШ Харк ороли яқинида Эрон нефть танкерига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.