Эрон қўшни давлатлардаги аэропортлар фаолиятини издан чиқариш билан таҳдид қилди
АҚШ санкциялари доирасида қўшни давлатлар Эрон самолётларини қабул қилишни тўхтатса, ўзларининг аэропортлари издан чиқарилади. Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Муҳсин Ризоий маълум қилди.
"Агар сиз бизнинг рейсларимизни тақиқлаб, АҚШ билан ҳамкорлик қила бошласангиз, аэропортларингиз бошқа парвозларни амалга ошира олмайди. Агар сиз АҚШ томонида бўлсангиз, биз сизни бошқа кўрмаймиз", — деди Ризоий.
Шунингдек, у АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий объектларига ёки мамлакат тоғларида жойлашган объектларга ҳужум қилишни хоҳлаши мумкинлигини айтди.
"Қуролли кучларимиз жавоб ҳаракатларига тайёр", — дея таъкидлади Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари.
АҚШ молия вазири Скотт Бесcент 23 сентябрдан хорижий аэропорт ва компаниялар Эрон авиациясига хизмат кўрсатса, чекловларга дуч келиши, доллар орқали ҳисоб-китоб қилиш тизимидан узилишини айтганди. Ҳозирда Туркманистон ва Озарбойжон Эрон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпган. Эроннинг Varesh Airlines авиакомпаниясининг Тожикистонга учган самолёти 24 сентябр куни Имом Хумайний аэропортига қайтишга мажбур бўлган. Чунки Туркманистон Эрон самолётига ўз ҳаво ҳудудини кесиб ўтишга рухсат бермаган.