Эрон президенти Масуд Пезешкиан шахсан мамлакатдаги норозилик намойишлари қатнашчилари билан учрашди.
Бу ҳақда Эрон ТИВ вазири Аббас Арағчи Al Jazeera билан суҳбатда маълум қилди.
«Ҳукумат намойишларни эътироф қилди ва норозиликчилар вакиллари билан музокаралар олиб борди, президент улар билан учрашди», — деди Арағчи.
Эслатиб ўтамиз, Эрондаги норозилик намойишлари 2025 йил декабри охирида маҳаллий валюта курси кескин тушиши ва чакана товар нархларининг ошиши сабабли бошланган эди. Кейинчалик, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларидаги намойишлар тартибсизликларга айланган ва полиция билан намойишчилар орасидаги тўқнашувларда юзлаб одам ҳалок бўлган.