Вертолёт қулашида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий жасади сешанба куни Табриздан туғилиб ўсган шаҳри Машҳадга юборилади. Бу ҳақда «Fars» агентлиги маълум қилди.
Ўз навбатида, «Тасним» агентлигининг таъкидлашича, бугун Машҳадда Раисийнинг дафн маросимига бағишланган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтган. Асосий кўча ёки майдонлардан бирига марҳум президент номини беришга қарор қилинган.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳларининг дафн маросими 21 май куни Табризда бўлиб ўтади.
Бу ҳақда «Меҳр» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Иброҳим Раиси вертолёти Эрон-Озарбайжон чегарасидан унча узоқ бўлмаган Верзеган шаҳри яқинига хавфли қўнган эди. Ҳодиса оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.