Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон Президенти: Исроил ҳужумига жавоб мувозанатли ва ўйланган бўлади

Эрон Президенти: Исроил ҳужумига жавоб мувозанатли ва ўйланган бўлади


Эроннинг Исроил ҳужумига жавоби мувозанатли ва ўйланган бўлади. Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан Х ижтимоий тармоғида Исроилнинг ўққа тутилишига изоҳ берар экан.

Президент Эрон халқи ва Исроил ҳужумида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

«Эрон душманлари билсинки, бу жасур одамлар ўз ерларини қўрқмасдан ҳимоя қиладилар ва ҳар қандай аҳмоқликка ўлчовли ва ўйлаб жавоб беришади», — деб ёзади Пезешкиан.


26-октабрга ўтар кечаси Исроил 1-октабр куни амалга оширилган ракета ҳужуми учун «қасос» сифатида Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берганини эълон қилди.

Эроннинг хабар беришича, мамлакат пойтахти Теҳрон, шунингдек, мамлакат ғарбидаги Хузистон ва Илом вилоятларида бир қатор ҳарбий объектларга ҳужум қилинган. Ҳаво мудофаа тизимлари ҳужумларни «муваффақиятли» қайтарди, бироқ баъзи объектларга «чекланган зарар етди», деди Теҳрон.

Исроил ҳужум «муваффақиятли» бўлганини айтди. Эрон армияси ҳам тўрт нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.


Киритилди: 21:50 27.10.2024. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!