Эрон парламенти Илoн Маскнинг Starlink интернет тармоғини расман тақиқлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Isna агентлиги хабар берди.
Янги қонунга кўра, Starlink ёки сертификатланмаган бошқа алоқа воситаларидан “ҳукумат тизимига қарши қаратилган мақсадда” фойдаланганлик, уни сотиб олиш, сотиш, импорт қилиш, ишлаб чиқариш ёки тарқатиш учун:
жарима,
қамчи билан жазолаш,
ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазолари белгиланган. Бу ҳақда DPA хабар берди.
Илгари Эронда аҳоли Starlink ускуналарини ноқонуний бозорда тахминан 2000 долларгача сотиб олиб, давлат цензурасидан қочишга уринарди.
Яқиндаги Исроил билан бўлган зиддият пайтида Эрон ҳукумати деярли бутун мамлакат бўйлаб интернетни ўчириб қўйган эди.
Айрим ҳарбий каналлар маълум қилишича, Исроил агентлари Эрондаги объектларга зарбаларни Starlink орқали аниқлаб берган, деган тахминлар ҳам мавжуд.