Эрон охирги йилларда сув сатҳи пасайиб бораётган Каспий денгизининг келажаги ҳақида хавотирда. Аср охирига келиб у 18-19 метрга саёзлашиши мумкин.
Эрон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Али Селадженинг айтишича, Каспий денгизининг саёзлашувида асосий айбдор Россиядир, у Волгада тўғонлар қуриб, сувдан қишлоқ хўжалиги ва ГЭСлар учун фойдаланади. Бундан ташқари, Россиянинг кўплаб йирик саноат зоналари орқали оқиб ўтадиган Волга Каспий денгизининг асосий ифлосланиш манбасига айланди.
Тўғри, бошқа бир мутахассис Муҳаммад Дарвишнинг таъкидлашича, эронликлар ҳам Каспий денгизига қуйиладиган дарё ва сойлар йўллари бўйлаб кўплаб тўғонлар қурган.
У ёки бу йўл билан эронлик экспертлар ҳукуматни Россияга мурожаат қилиб, Каспий денгизини қутқариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни келишиб олишга чақирмоқда.