Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Муҳсин Ризоий Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари этиб тайинланди

Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Муҳсин Ризоий Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари этиб тайинланди

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш бўйича музокаралар олиб борилаётган пайтда Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбарини ўзгартирди.

Муҳаммад Боқир Зулқадр 24 март куни ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлган Али Ларижоний ўрнигаа Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаганди. У беш ой ўтиб, 9 август куни бу лавозимдан четлатилди.

Эндиликда унинг ўрнини Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминийнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Муҳсин Ризоий эгаллади. У Эрон-Ироқ уруши даврида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони лавозимида ишлаган.

Миллий хавфсизлик кенгаши юқори мартабали фуқаролик ва ҳарбий мулозимларни ўз ичига олади. Расман, кенгаш котибини Эрон президенти тайинлайди. Бироқ амалда бу лавозимни ким эгаллашини олий раҳнамо ҳал қилади.

Экспертларга кўра, Муҳсин Ризоийнинг Миллий хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланиши АҚШ билан музокараларга бошчилик қилаётган Муҳаммад Боқир Ғолибофнинг таъсирини мувозанатлаштиришга қаратилган ҳаракатдир. ИИҚКнинг яна бир фахрий қўмондони ҳисобланган Ғолибоф ҳозирда парламент спикери ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!