Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимини калтаклади

Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимини калтаклади

Сурхондарё фуқаролар хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

9 август куни Ангор туманида 39 ёшли фуқаро Т.У. Damas’ни бошқариб келиб, хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларини кўргач, ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қочиб, шубҳали ҳаракат содир этган. Ўз ўрнида ЙПХ ходимлари автомашинани изидан кузатиб борган. Ҳайдовчи Илғор маҳалласидаги яшаш уйининг яқинида машинадан тушиб, қочишга ҳаракат қилганида, ходимлар уни тўхтатиб оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келиб тургани сабабли тиббий кўрикка олиб бормоқчи бўлган.

Ҳайдовчи У.Т.нинг ҳодиса жойига етиб келган укаси Т.О., турмуш ўртоғи Н.Н., яна бир укаси Т.З. ва қўшниси М.М. хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан ЙПХ ходимларнинг хабарига кўра воқеа жойига етиб борган Ангор тумани прокуратураси ва ИИБ тезкор-тергов гуруҳи вакиллари воқеани ўрганиб, шу куннинг ўзида фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 13:06. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!