Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Макка қўшма мудофаа битими"га Миср ҳам қўшилиши мумкин

"Макка қўшма мудофаа битими"га Миср ҳам қўшилиши мумкин

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасидаги мудофаа шартномаси минтақанинг бошқа давлатлари, жумладан, Мисрни ҳам қамраб олиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан маълум қилди.

Гап 7 август куни имзоланган “Макка қўшма мудофаа битими” ҳақида кетмоқда. Уни имзолаш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд иштирок этганди.

"Бир қанча давлатлар Маккада имзоланган уч томонлама хавфсизлик келишувига қўшилишдан манфаатдор. Ўйлайманки, кейинги босқичда Миср ҳам биз билан бирга бўлади", — деди Ҳоқон Фидан.

Шартли равишда “Макка алянси” ёки “Макка мудофаа алянси” деб номланган гуруҳ Эрондаги уруш фонида тузилган. У ўз аъзоларини иттифоқчиларга қилинган ҳужумларга биргаликда жавоб қайтаришга мажбур қилади. Бундай функцияси билан у NATO низомининг 5-моддасига ўхшайди.

"Покистоннинг иштироки алянснинг қамрови минтақавий ва Яқин Шарқдан анча кенгроқ эканини кўрсатади", —деди Фидан.

У Туркия президенти алянснинг кенгайиши тарафдори эканини айтди. Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дор ҳам келишув минтақадаги ҳар қандай мамлакат учун очиқ эканини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!