Эрон АҚШнинг урушда тезда ғалаба қозонишига йўл қўймайди.
Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Президент Дональд Трамп илгари бу урушда тезда ғалаба қозонишлари кераклигини айтган эди... Урушни бошлаш осон, лекин уни бир нечта Х репост билан тугатиш имконсиз", деди Ларижоний.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби шунингдек, Теҳрон Вашингтон Ислом Республикасига нисбатан йўлларининг хатосини тан олмагунча чекинмаслигини таъкидлади:
"Сиз хатоингизни тан олмагунингизча ва унга жавоб бермагунингизча, биз сизни қўйиб юбормаймиз".