Эрон кучишлатар тузилмалари намойишчиларга пулемётдан ўқ узмоқда.
Бир неча маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эpоннинг Марвдашт шаҳрида мактаб ва банк бинолари томидан намойишчиларга қарата ўқ узилган, натижада камида 15 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, интернетда пулемёт овози эшитилаётган видео тарқалди. Бундан ташқари, шаҳарда оммавий норозиликларни бостириш учун вертолётлар учирилмоқда ва интернет алоқаси буткул узиб қўйилган.