Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ЖЧ-2026да иштирок этади: Элчи Ризо Забиб сиёсий низолар фонида баёнот берди

Эрон ЖЧ-2026да иштирок этади: Элчи Ризо Забиб сиёсий низолар фонида баёнот берди

Эроннинг Испаниядаги элчиси Ризо Забиб миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақидаги саволга жавоб берди.

Шанба куни Исроил мудофаа армияси Эронга зарба берилганини маълум қилди, ушбу ҳужумда АҚШ ҳам иштирок этган. Эрон Исроилга жавоб зарбаларини йўллади. Шунингдек, Яқин Шарқдаги бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳарбий объектларга ҳам ҳужумлар уюштирилди.

"Ҳозир жуда оғир дамлар. Биз ҳалок бўлган 100 нафар қиз боланинг хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Ўз ҳаётини қурбон қилган бегуноҳ болалар доим ёдимизда.

Эрон Жаҳон чемпионатига боради, биз у ерда бўлиш ҳуқуқига эгамиз. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, албатта борамиз", — деди Забиб.

ЖЧ-2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 19:41. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!