Эроннинг жанубий қисмида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 352 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Бандар-Аббос шаҳридан 158 км шимоли-шарқда жойлашган. Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.