Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон Исроилни ядровий иншоотларига ҳужум қилишдан огоҳлантирди

Эрон Исроилни ядровий иншоотларига ҳужум қилишдан огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Ливаннинг Al Mayadeen телеканалига берган интервьюсида, агар Исроил Ислом Республикасининг ядровий иншоотларига зарба беришга қарор қилса, жуда катта хатога йўл қўйишини айтди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

"Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш катта хато бўлади, бу борадаги позициямиз аниқ ва ўзгармасдир", деб таъкидлади вазир. "Исроил бизнинг ядровий иншоотларимизга ҳужум қилган пайтда биз ҳам худди шундай жавоб берамиз. Лекин у бундай ақлдан озган қадамни қўя олмайди, деб ўйлайман", - дея қўшимча қилди Арағчи.

11 ноябрь куни Яҳудий давлатининг янги мудофаа вазири Исроил Катц Эрон ядровий иншоотлари "кўпроқ заифлашган" ва бу, унинг фикрича, Исроилнинг мавжудлигига таҳдидни бартараф этиш имконини беради, деб айтди.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!